Бобоусмон Ботуров "Странжа" халқаро турнири ғолиби бўлди

  • 27 Feb 20:43
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида “Странжа” халқаро турнири давом этаётган эди. Мазкур турнирнинг финалига уч нафар ҳамюртимиз йўл олганди. Ҳозиргина дастлабки вакилимиз 69 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Бобоусмон Ботуров украиналик Евгений Барабанов билан ғолиблик учун баҳс олиб борди.  

Tecno

Муросасиз кечган жангда ҳамюртимиз ажойиб тарзда ҳаракат қилди ва якунда, ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ 5:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Шу тариқа, юртдошимиз "Странжа" халқаро турнирининг 2021 йилги чемпионига айланди!

Comments

You must be logged in to commet!