Бензема Саудия Арабистонида таҳдид бўляпти

  • 18 Jan 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бенземанинг адвокати Хьюг Вижье Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен 36 ёшли форварднинг террорчи ташкилотларга алоқаси борлигини айтганидан кейин Саудия Арабистонида Каримга таҳдидлар бўлаётганини айтди.

Tecno

- Вазирнинг изоҳлари жиддий оқибатларга сабаб бўлади. Ички ишлар вазири Бенземанинг террорчи ташкилотларга алоқаси ҳақида гапирганидан кейин Карим ишлаётган Саудия Арабистонида унга таҳдидлар бўляпти. У нафрат тўла мактубларни ола бошлади, - деди Хьюг Вижье.

Яқинда 36 ёшли футболчининг адвокатлари Франция ички ишлар вазири устидан судга ариза киритган эди.

Бензема “Реал”даги фаолиятини якунлаганидан кейин ўтган “Ал-Иттиҳод” жамоасига кўчиб ўтди. Бу жамоа сафида тажрибали ҳужумчи жами 24 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!