Бензема фикрида қатъий турибди

  • 19 Jan 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема қишки трансферлар ойнаси ёпилмай туриб, Саудия Арабистонини тарк этмоқчи.

Tecno

ESPN журналистларининг маълум қилишича, франциялик форвардга жамоа бош мураббийи Марсело Гальярдо уни машғулотлардан четлатгани ёқмаган.

Манбага кўра, 36 ёшли тўпурар фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга мойиллик билдиряпти. Аввал у ўзини тарбиялаган “Лион”га қайтиш нияти борлигини таъкидлаган эди.

“Ал-Иттиҳод” ва Саудия Арабистони профессионал лигаси раҳбарияти Карим Бенземанинг кетишига йўл қўймоқчи эмас.

Бензема ўтган ёз “Ал-Иттиҳод” сафига қўшилганидан бери 24 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!