
Беларусь. "Энергетик-БГУ" "Витебск" меҳмони бўлди
Беларусь Олий лигасида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Шаҳбоз Умаров ҳамда Ҳумоюнмирзо Иминов ўйнаётган "Энергетик-БГУ" жамоаси сафарда "Витебск" клубига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли тарзда кечган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Умаров 90 дақиқа тўп тепган бўлса, Иминов 69-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа, минскликлар ҳисобидаги очколар сони 35 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалидаги 16 клуб орасида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар