Беларусь чемпионати. Иминовнинг "Энергетик-БГУ"даги дебюти омадсиз чиқди

BEPUL PROPAN

Ҳозиргина Беларусь Олий лигаси 24-туридан ўрин олган "Динамо Брест" ҳамда "Энергетик-БГУ" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Брестский" спорт мажмуасида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Минскликлар сафида Шаҳбоз Умаров 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилди. "Талабалар" сафига яқинда кўчиб ўтган Ҳумоюнмирзо Иминов эса 46-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ўзининг янги жамоаси сафидаги илк ўйинини ўтказди.

Беларусь Олий лигаси. 24-тур

"Динамо-Брест" - "Энергетик-БГУ" 2:1

Голлар: Савицкий (5, 35) - Гирс (16)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!