
"Бавария"га тўпурар ҳимоячи келмоқда
"Аякс"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Нусайр Мазрауи янги мавсумни "Бавария"да давом эттиришга яқин турибди.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 24 ёшли марокашлик футболчи немис гранди билан “4+1” кўринишида шартнома имзолашга розилик билдирган.
Манбага кўра, Мазрауининг "Бавария"даги маоши йилига 4 миллион еврони ташкил қилади.
Футболчининг "Аякс" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнига қадар тузилган, шунинг учун мюнхенликлар уни эркин агент сифатида текинга таркибга қўшиб олади.
Аввалроқ, "Барселона" ҳам Мазрауига даъвогарлик қилаётгани маълум бўлган эди.
Нусайр Мазрауи жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар