“Бавария” ўз таркибига япониялик ярим ҳимоячини қўшиб олмоқчи

  • 4 февраля, 2023, 14:58
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” “Айнтрахт” футболчиси Даити Камадани ўз таркибига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди Япониянинг “Sponichianex” нашри.

26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг клуби билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади. Мюнхенликлар уни ёзда текинга қўлга киритиши мумкин.

Tecno

“Бавария” ушбу футболчидан ташқари “Лейпциг”дан Лаймерни ҳам эркин агент сифатида олиб келишни режалаштиряпти.

Маълумот учун, Камада ушбу мавсум "Айнтрахт" либосида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию