"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум якунига қадар сафдан чиқиши мумкин

  • 17 Mar 16:25
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби мавсум якунигача ярим ҳимоячи Марк Касадосиз қолиш хавфи остида. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 21 ёшли ярим ҳимоячи кеча Ла Лига доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳат олган. Футболчи франциялик Антуан Гризманн билан тўқнашувдан сўнг иккинчи бўлимнинг ўрталарида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Касадода тизза бойламлари узилиши ҳолати тахмин қилинмоқда. Агар ушбу хабар тасдиқланса, у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Ла Лиганинг жорий мавсумида Касадо 23 та ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи ҳисобида битта гол ва учта голли узатма мавжуд.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!