"Барселона" янги дарвозабон билан келишувга эришди

CHERY AUTO

"Cadena CER" нашрининг маълумотларига кўра, "Эспаньол" дарвозабони "Барселона" билан аллақачон принсипиал келишувга эришган. 
 
Маълумотларга кўра, ўйинчи учун 25 ёки 30 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши керак. Агар дарвозабон Испания терма жамоасига чақирилса, бу сумма ошиш эҳтимоли бор. Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" бундай бозор имкониятини қўлдан чиқара олмаслигини англаб етган. 
 
Маош чегараси жорий этилишини кутаётган "Барселона" дарвозабонни Ла Лига жамоаларидан бирига бир мавсумга ижарага бериши мумкин. Гарсияни "Бетис" ва "Валенсия" ўз сафига қўшиб олишни истайди. Посбоннинг ўзи ўйнаш истаги туфайли ижарага кетиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. 
 
Шу билан бирга, жамоа дарвозабонлари билан боғлиқ вазият тўлиқ ойдин эмас - 33 ёшли Марк-Андре тер Штегеннинг қандай формада бўлиши ва 35 ёшли Шенсни шартномани узайтириши номаълум. 
 
"Cope" нашрининг маълумотларига кўра, агар Лунин кетса, "Реал" "Эспаньол" дарвозабони Гарсия учун курашиши мумкин. Дарвозабон "Барселона" ва "Арсенал" учун ҳам қизиқарли номзод ҳисобланади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!