"Барселона" президенти: Бу мавсум Ла Лигада ғалаба қозонамиз!

  • 3 апрель, 2022, 13:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Каталония клуби ушбу мавсумда Ла Лигада ғалаба қозонишига ишонмоқда.

Tecno

"Ишончим комилки, биз лигада ғалаба қозона оламиз. Менинг фикрим жуда оддий: мавсумнинг сўнгги қисмида биз жуда кучли бўлдик, жамоа тўлиқ қувват билан ишламоқда. Аниқ ғояларга эга ва бизга ҳақиқий футбол услубини сингдирган мураббий билан биз ўз ўйинимизни тикладик. Биз Ла Лигада ғалаба қозониш учун курашишимиз керак ва курашамиз ҳам.

Бу осон бўлмайди, бу қийин вазифа, лекин буни амалга ошириш мумкин. Биз ҳеч кимни хафа қилишни хоҳламаймиз. Аммо биз Ла Лигада ғалаба қозониш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз кераклигини биламиз”, - деди Лапорта.

"Барса" айни дамда пешқадам "Реал"дан икки ўйин кам ўтказган ҳолда 15 очко ортда қолмоқда. Ҳозир Ла Лигада 30-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!