
"Барселона" Эд Ширан логоси туширилган форма билан "Эль-Класико"да иштирок этади
2022 йил март ойида "Барселона" ва Spotify ўртасида шартнома имзоланди ва шу вақтдан бери клуб формаларида бир нечта noodatiy тажрибалар амалга оширилди.
Spotify логоси "Барселона" формаларида асосий ҳомий ҳисобланади, лекин баъзан формалар машҳур артистлар логоси билан безатилади. Ҳозиргача олти машҳур мусиқачи — Дрейк, Колдплей, Карол Жи, Зе Роллинг Стоунс, Росалия ва Трэвис Скотт логотиплари туширилган формаларда футболчилар майдонга тушди. Клуб ушбу махсус либосларда "Реал Мадрид"га қарши ўйинларда қандай натижа қайд этганини кўриб чиқамиз.
Дрейк — 16 октябр 2022
Натижа: "Реал Мадрид" 3-1 "Барселона"
"Барселона" Spotify билан шартноманинг биринчи йилида, Дрейк’нинг 50 миллиард тинглашга эришганини нишонлаш учун реппернинг "October’s Very Own"логосини форманинг олди қисмига жойлаштирди. Аммо натижа омадсиз бўлди ва якунланишида мадридликлар 3:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Росалия — 19 март 2023
Натижа: "Барселона" 2-1 "Реал Мадрид"
Росалия "Motomami" альбомининг бир йиллик юбилейини нишонлаш учун логоси каталонияликлар либосининг бир қисмига туширилди. Барса бу ўйинда "Реал Мадрид"ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди. Голлар Серги Роберто ва Франк Кессие томонидан киритилди.
Зе Роллинг Стоунс — 28 октябр 2023
Натижа: "Реал Мадрид" 2-1 "Барселона"
Ламине Ямалнинг Классикода дебюти ва мусиқачилар гуруҳи рамзи билан форманинг олди қисмида илк марта намоён бўлди. Бу дизайн 18 йилдан кейинги янги альбом чиқиши билан боғлиқ эди. Ушбу баҳсда "Реал Мадрид" "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди. Реклама натижасида Зе Роллинг Стоунс’нинг Spotify’даги тинглашлар сони 125% га ошди.
Карол Жи — 21 апрел 2024
Натижа: "Реал Мадрид" 3-2 "Барселона"
Карол Жи’нинг "Barbed-Wire Heart" логоси "Эль-Класико"да либоснинг безагига айланди. Spotify бу дизайнни “ўйинни ўзгартирувчи ва кейинги авлодга илҳом берувчиларни нишонлаш” деб таърифлади. "Реал Мадрид" Беллингемнинг охирги дақиқадаги голи орқали ғалабани қўлга киритди.
Колдплей — 26 октябр 2024
Натижа: "Барселона" 4-0 "Реал Мадрид"
Колдплей’нинг "Moon Music" альбоми "Барселона"га илҳом манбаи бўлди. Ҳанси Флик шогирдлари бу ўйинда доминант ўйин намойиш этиб, "Эль-Класико"ни катта ҳисобда ютди.
Трэвис Скотт — 11 май 2025
Натижа: "Барселона" 4-3 "Реал Мадрид"
Ла Лига доирасида ўтказилган баҳсда Трэвис Скотт’нинг "Cactus Jack"логоси либоснинг кўркини янада бойитди. Рэпер ўйиндан бир кеча олдин "Барселона"да концерт берган эди. Учрашувда "Реал Мадрид" 2-0 ҳисобида олдинга чиққан эди, аммо "Барселона" камбэк амалга ошириб, тарихда илк бор икки ЭЭль-Класико" кетма-кет артист логоси туширилган баҳсда ғалабага эришди.
Клуб ушбу реклама ва махсус дизайнлар орқали турли манбаларда келтирилишича, 280 млн евродан 435 млн еврогача даромад олгани кўрсатилган.
Фикрлар