“Барса” яна Месси бошчилигидаги юлдузлар термасига айланади

  • 5 ноябрь, 2022, 19:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” президенти Жоан Лапорта ўз жамоасига яна номдор юлдузларни олиб келишга қарор қилди.

Tecno

Айни пайтда клуб хўжайини Лионель Месси ва Бернарду Силванинг трансфери бўйича иш бошлашга тайёрланяпти. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

Лионель Мессининг ПСЖ билан келишуви мавсум охирида якунланади. Каталонияликлар уни ёзда эркин агент сифатида қўлга киритишни режалаштирмоқда. Лекин аргентиналик юлдуз қўлида ПСЖ, “ЧЕлси”, “Интер Майами” вариантлари ҳам турибди.

“Барселона” Бернарду Силвани ёзда олмоқчи бўлганди. “Манчестер Сити” португалиялик юлдуз учун 100 миллион евро бадал пули талаб қилганидан кейин бу трансфер амалга ошмай қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!