“Барса” президенти Мессига хушхабар юборди

  • 13 ноябрь, 2022, 16:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттириши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Уни кутаётган жамоалар орасида уни тарбиялган “Барселона” ҳам бор.

Tecno

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта Месси ҳақидаги саволга жавоб берди.

- 2023 йили Мессининг “Барселона”га қайтиши ҳақида сўрашмоқда. Лео “Барселона”нинг эшиги у учун ҳамиша очиқ эканини яхши билади, - деди Жоан Лапорта.

35 ёшли аргентиналик футболчи айни пайтда бор эътиборини Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига қаратган. Мундиаль чемпионлиги – Месси ҳали қўлга киритмаган ягона соврин ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!