Асосий мазмунга ўтиш

Айти-Нагоя-2026: Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистон учун биринчи олтин медални тақдим этди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Ўзбекистон делегациясидаги медаллар сони биттадан кумуш, бронза ва олтинга етди.

Ўзбекистон делегацияси Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида ўзининг дастлабки олтин медалига сазовор бўлди.

Карате баҳсларида -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулваҳоб Рашидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа чемпионлигига эришди. Ҳамюртимиз финалда мезбон спортчи Юго Козакидан устун келди.

Айни дамда Ўзбекистон делегациясидаги медаллар сони биттадан кумуш, бронза ва олтинга етди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ