Asia Auto Gymkhana Championship 2025" мусобақаси. Ўзбекистон 4-ўринда!
Ҳиндистонда "Asia Auto Gymkhana Championship 2025" мусобақасининг учинчи босқичи якунланди.
Ҳиндистонда "Asia Auto Gymkhana Championship 2025" мусобақасининг учинчи босқичи якунланди. Ўзбекистон автоспорт терма жамоаси ажойиб натижага эришиб, дарҳол икки подиумни қўлга киритди!
"Male-Double" йўналишида:
Дилшод Юсупов ва Алим Аҳмаджанов бронза медалини қўлга киритди.
"Mixed Double" йўналишида:
Дилшод Юсупов ва Сабина Юсупова кумуш медални қўлга киритиб, подиумнинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
Уч босқич якунига кўра, Ўзбекистон 13 та Осиё-Тинч океани минтақасидаги мамлакатлар орасида 43 очко тўплаб, умумий рейтингда 4-ўринни эгаллаб турибди. Олдинда яна икки ҳал қилувчи босқич – Тайван ва финал босқичи Тошкентда бўлиб ўтади. Чемпионлик учун кураш давом этмоқда, энг муҳим пойгалар ҳали олдинда!
Изоҳлар (0)