Ашраф Ҳакими "Марсель"га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олади

  • 25 Feb 10:20
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖнинг ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Хакими яқинда жароҳатидан фориғ бўлди.

Tecno

Марокашлик футболчи Чемпионлар лигаси доирасидаги "Бавария"га (0:1) қарши ўйинда олган жароҳати сабаб Лига 1 доирасидаги "Лилль"га қарши учрашувни (4:3) ўтказиб юборганди.

Франция ОАВларининг ёзишича, шанба куни 24 ёшли футболчи умумий гуруҳда машғулотларга қайтади ва якшанба куни у парижликларнинг асосий таъқибчиси бўлган "Марсель" билан энг муҳим ўйинда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хакими жорий мавсумда Кристоф Галтье жамоасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол ва бешта самарали узатма амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!