Артета "Рома" сардорини ўз жамоасига олиб келмоқчи

BEPUL PROPAN

Лоренцо Пеллегрини "Арсенал"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда "La Repubblica" нашри маълум қилди.

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. "Тўпчилар" нинг эътибор марказида "Рома" ярим ҳимоячиси ва сардори Лоренцо Пеллегрини турибди. Италиялик футболчига "Арсенал" бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Бундан ташқари, хавбекка "Интер" ва "Наполи" ҳам даъвогарлик қилмоқда. "Арсенал" Лоренцони ўз сафига қўшиб олиш учун А Сериянинг нуфузли жамоалари билан рақобатлашишига тўғри келади. 

Маълумот учун, ярим ҳимоячининг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади.Transfermarkt 28 ёшли футболчини 14 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Пеллегрини барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!