Асосий мазмунга ўтиш

Артета Ҳаверц ва Дьёкерешни таққослади: «Уларнинг характерлари бутунлай бошқача»

  • Изоҳлар: 0
  • Футбол

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа ҳужумчилари Кай Ҳаверц ва Виктор Дьёкерешнинг характерлари ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.

Испаниялик мутахассис ҳар икки футболчини ҳам ҳурмат қилишини ва уларга нисбатан илиқ муносабатда эканини таъкидлади.

«Менга Кай Ҳаверц ҳам, Виктор Дьёкереш ҳам жуда ёқади. Викторнинг характери Кайникидан бутунлай бошқача, аммо у чин дилдан меҳр қўйиш мумкин бўлган инсон. У жамоа учун жуда муҳим футболчи ва ҳали ўз имкониятига эга бўлади», — деди Артета сўзларини Фабрицио Романо келтирган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Артета Давид Райяни фақат фаолиятини якунлаганидан кейингина Испанияга қўйиб юборишини ҳазил тариқасида айтган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ