Артета: "Ҳали фақат биринчи ўйин бўлиб ўтди, Парижда ғалаба қозонишимиз керак"

  • 30 Apr 16:14
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи учрашувида ПСЖга (0:1) ютқазганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Tecno

Уйда қабул қилинган мағлубиятга қарамасдан, испаниялик мутахассис барчаси ҳали олдинда эканини таъкидлади.

– Биз кўпроқ нарсага муносиб эдик. Лекин бу – икки учрашувдан иборат дуэльнинг фақат биринчи учрашуви бўлди. 

– Буни "Реал"га қарши ўйиндан кейин ҳам айтганман. Энди эса Парижга бориб, ғалаба қозонишимиз керак.

– Ўйинни қайта кўриб чиқамиз ва бир неча жиҳатлар бўйича яхшиланишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча имкониятлар 50/50, – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "канонирлар" мутахассиси.

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 7 май куни Франция пойтахтида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!