“Арсенал” зўр ўйинчининг маошини тўрт баравар оширди

  • 24 март, 2022, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал” ўз тарбияланувчиси Букайо Сакани жамоада ушлаб қолиш учун унга янги шартнома тақдим этади.

Tecno

Сака икки йил муқаддам амалдаги шартномаси узайтириб, 2024 йилнинг ярмигача давом этадиган битим тузганди. Бироқ, ўйини очилиб бораётган футболчининг харидорлари кўпайиб кетаётганини инобатга олган “канонирлар” унинг маошини оширишга қарор қилди.

The Sun нашрининг таъкидлашича, 20 ёшли футболчи клуб билан шартномани узайтирса, маоши тўрт баравар ошади. Аниқроқ айтганда, Сака имзо чекиши билан ҳар ҳафта 150 минг фунт миқдорида хизмат ҳақи олади.

Келиб чиқиши нигериялик бўлган Букайо Сака жорий мавсумда Англия чемпионатида 28 та учрашувда тўққизта гол урди ва бешта голли пас муаллифи бўлди. У ўнг ва чап қанот ярим ҳимоячи ва чап томон ҳимоясида ўйнай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!