Асосий мазмунга ўтиш

"Арсенал", "Бавария" ва "Атлетико"! Биттасини танла!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ёш ҳужумчи нишонга тушди

«Брюгге» клуби ҳужумчиси Николо Тресольди атрофида Европа гранди жамоаларининг қизиқиши кучаймоқда.

Италия илдизларига эга немис футболчиси яқинда «Интер»га қарши ўтказилган Чемпионлар лигаси учрашувида учта гол уриб, ўзини кўрсата олди. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, 22 ёшли форварднинг ўйинларини Лондоннинг «Арсенал»и, «Бавария» ва Мадриднинг «Атлетико»си жиддий кузатиб бормоқда. Ушбу уч клуб келаси йил Тресольдини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ўтган ёзда Николо Тресольдига «Барселона» ва «Тоттенхэм» даъвогар бўлган, аммо «Брюгге» раҳбарияти ўша пайтда ҳужумчини сотиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортган эди. Transfermarkt портали маълумотича, ёш ва истиқболли футболчининг трансфер қиймати ҳозирча 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ