Арсен Венгер ЖЧ-2022 да иштирок этмоқчи

  • 5 сентябрь, 2019, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер яна катта футболга қайтиши мумкинлиги борасида гапирди.

“Гарчи кўпдан буён мураббий сифатида ишламаётган бўлсамда ЖЧ-2022”да қатнашишга қарши бўлмасдим.

Бу жудаям қизиқарли бўлади. Мен ҳамиша жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилганман. Мураббийнинг вазифаси – доимо энг зўр футболчилар ўйнайдиган жойда бўлиш. Умид қиламанки, сизлар мени 3 йилдан сўнг Қатарда кўрасизлар”, - дейди 69 ёшли франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Венгер 1996-2018 йиллар давомида “Арсенал”ни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!