Аргентина терма жамоасининг муваффақият сири нимада? Алан Ширер жавоб берди

  • 14 декабрь, 2022, 13:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиялик футбол афсонаси Алан Ширер Аргентина терма жамоасининг ўйинидан ҳайратда қолди. Лионель Скалони шогирдлари ЖЧ-2022 ярим финалида Хорватия терма жамоаси дарвозасига жавобсиз учта гол уришди. Ширернинг фикрича, Скалони ўз ўйинчиларига майдондаги ўзаро муносабатлардан чинакам завқ олишга ўргата олди, бу Аргентина терма жамоаси натижаларида ҳам ўз аксини топди.

Tecno

“Аргентина терма жамоаси мураббийи Мессининг энг яхши ўйинларини кўрсатиш имкониятини топди. Бундан ташқари энди уларда Альварес бор. Улар жуда кучли жамоани шакллантира олди. Улар бирга ўйнашдан завқланишади ва майдонни тарк этишни хоҳлашмайди”, - Ширер BBC Radio 5 га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина жаҳон чемпионатлари тарихида ярим финалда гол ўтказмаган ҳолда йирик ҳисобда ғалаба қозонган илк терма жамоага айланди. Энди улар 18 декабрь куни Франция - Марокаш жуфтлиги ғолибига қарши чемпионлик учун финал учрашувида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!