
APL. "Siti" ketma-ket 7-o‘yinida gol o‘tkazmay g‘alaba qozondi
Angliya Premer-ligasi 22-turidan o‘rin olgan "Byornli" - "Manchester Siti" uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda mehmonlar 2:0 hisobida g‘alaba qozondi.
Hisobni tezkor gol bilan manchesterliklar ochdi. 3-daqiqada Gabriel Jezus jarima maydoni ichidan aniq zarba yo‘llab, darvozani ishg‘ol etdi. "Shaharliklar" birinchi taym yakuniga qadar hisobni ishonchli ko‘rinishga keltirdi. Gyundoganning uzatmasidan keyin Rahim Sterling bo‘sh qolgan darvozaga to‘p kiritdi.
Mehmonda 3 ochko qo‘lga kiritgan "Siti" umumiy hisobda 47 ochko to‘plab, 1-o‘rinni mustahkamladi. Imkoniyatni boy bergan "Byornli" 16-pog‘onada joylashgan.
- 90+3'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2'
Меҳмонлар бурчак тўпини комбинация билан ўйинга киритди. Бу орқали бироз вақтдан ютилди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Стоунзни йиқитгани учун бу сафар Мумбонго сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 84'
Рияд Маҳрезга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Дейл Стивенс огоҳлантирилди.
- 82'
Вествуд ўрнига Бенсон ўйинни давом эттиради.
- 80'
Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Поуп эгаллаб олди.
- 77'
Жоэль Мумбонго майдонга тушди. Унинг ўрнига Жей Родригес захирага олинди.
- 75'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Эдерсон жарима майдони ташқарисида рақибга нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
- 72'
Жек Корк ўз ўрнини Дейл Стивенсга бўшатиб берди.
- 70'
Рақиб жарима майдони ичида Жезус йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни ортиқча эътиборга муносиб кўрмади.
- 68'
Манчестерликлар рақиб жарима майдони атрофида қулай фурсат пойламоқда.
- 65'
Жоау Канселу ўз ўрнини Зинченкога бўшатиб берди.
- 64'
Видранинг жарима майдони ичидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 62'
"Сити" футболчилар тўпни у қанотдан бунисига, бу қанотдан унисига олиб юрибди.
- 59'
Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Канчелу жамоасининг узоқ давом этган позицион ҳужумини барбод қилди.
- 56'
Мрезнинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.
- 53'
Маҳрезнинг ўткир бурчак томон йўллаган зарбасини Поуп қайтарди.
- 50'
Меҳмонлар яна тўп назоратини ўз қўлига олди.
- 48'
Гюндоганнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига анилик етишмади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
Мезбонлар яхши стандарт вазиятни қўлга киритди, бироқ жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 40'
Қулай имкониятга эга бўлган Видра ноаниқ зарба йўллади.
- 38'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Сити" ҳисобдаги фарқни оширди!
Гюндоганнинг идеал узатмасини бўш қолган дарвоза қаршисида қолган Стерлинг дарвозага киритди.
- 35'
Канселунинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Поуп ўз ўрнида!
- 33'
Манчестерликлар қанотларни алмаштириб, олдинга ўтяпти. Бир ҳужум давомийлиги анча чўзилмоқда.
- 30'
Канселунинг жарима майдонига узатган тўпига Бернарду бироз ета олмади.
- 28'
Жезуснинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйди. Ўз тезлигини йўқотган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 26'
Ўйин темпи бироз пасайди. Ҳозирча, тўп майдон марказида.
- 24'
Гвардиола шогирдлари узоқ давом этадиган позицион ҳужумлар уюштирмоқда.
- 22'
"Сити"нинг позицион ҳужуми ноаниқ пас туфайли якунига етмай қолди.
- 19'
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Стерлинг рақибини алдай олмади. Ўта қулай имконият қўлдан кетди.
- 17'
Маҳрезнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми бесамар якунланди.
- 14'
Ҳар икки жамоа вакиллари фаол ўйин кўрсатишни бошлади. Футболчилар майдонда тўхтамаяпти.
- 11'
Ниҳоят, эрта прессингга ўтган "Бёрнли" рақиб дарвозабонини хато қилишга мажбур қилди.
- 9'
Устунлик манчестерликлар томонда. Мезбонлар ҳамон ўзига келишга қийналяпти.
- 7'
Маҳрез ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 5'
"Шаҳарликлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. Бошқача бўлиши мумкин эмас!
- 3'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Қанотда рейд уюштирган Бернарду марказга тўп узатди. Уни Жезус дарвозага йўллади.
- 1'
Ўйин бошланди!
Fikrlar