АПЛ. "Ливерпуль" – "Бёрнли" (матнли трансляция)

BEPUL PROPAN

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Бёрнли" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунанди. "Ливерпуль" ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди

  • 90+2'

    Константинос Цимикас ўз ўрнини Жо Гомесга бўшатиб берди

  • 90+4'

    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Аллисондан супер сейв! Жей Родригеснинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 87'

    Салоҳга бугун омад етишмаяпти. Муҳаммаднинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди

  • 86'

    Трентнинг бу сафарга узатмасини ҳимоячи қайтариб юборди

  • 82'

    Константинос Цимикас қўполлик ишлатди

  • 80'

    "Ливерпуль"да иккита ўзгариш бўлди. Кейта ва Жота ўрнига Фирмино ҳамда Тиаго туширилид

  • 74'

    Меҳмонлар сафида ўзгариш бўлади Крис Вуд ўрнига  Жей Родригес майдонга тушди

  • 72'

    "Бёрнли" ҳимоячиси жамоасини голдан қутқарди. Ван Дейкнинг бош билан йўллаган зарбасини қайтарди

  • 70'

    Жота рақиб футболчисига қўполлик ишлатди

  • 69'

    ГОООООООООООЛ! Мане ва ниҳоят мақсадига эришди. Арнольднинг узатмасидан сўнг Садио чиройли зарба билан ҳисобни яна биттага ошириб қўйди

  • 64'

    Маненинг бош билан йўллаган зарбасини Поп эгаллаб олди

  • 63'

    "Бёрнли" ҳимоячилари бугун ишончли ҳаракат қилмоқда

  • 62'

    Попдан ажойиб сейв! Бу сафар дарвозабон Маненинг зарбасини қайтарди

  • 59'

    Жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг Салаҳ зарба йўллади. Унинг тепаган тўпи ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 55'

    Маненинг яқин масофдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди

  • 53'

    Бурчак зарбасидан сўнг Ван Дейк тўпни узоқлаштирди

  • 49'

    Гудмундссон ҳужумда фол ишлатди

  • 47'

    ВУУҲ! "Бёрнли" иккинчи таймнинг бошидаёқ "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилганди, бироқ ён ҳам байроқчасини кўтарди

  • 46'

    Иккинчи бўлиш бошланди!

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча майдон эгалари 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда

  • 45+2'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

  • 44'

    Аллисон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Унинг бахтига Тарковскининг зарбасига аниқлик етишмади

  • 41'

    Салаҳнинг айлантириб йўллаган зарбасини ҳимоячи боши билан қайтарди

  • 38'

    Ҳендерсоннинг узатмасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Кейта узоқ масофадан кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ

  • 32'

    Жотанинг кучли зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди

  • 30'

    Арнольднинг узатмасига Мане ета олмади

  • 27'

    Гол инобатга олинмади. Салоҳ ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди

  • 26'

    ГОООООООООООООООООООЛ! Салоҳ ҳисобни яна биттага ошириб қўйди. Эллиотнинг заргарона узатмасидан сўнг Муҳаммад гол урди

  • 22'

    "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Салаҳ жарима майдони ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллади. Посбондан сейв!

  • 18'

    ГООООООООЛ! Диогу Жота учрашувда ҳисобни очди. Константинос Цимикаснинг узатмасини португалиялик футболчи бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди

  • 17'

    Алиссон жмоасини муқаррар голдан қутқарди. 

  • 14'

    Ҳендерсоннинг юқоридан узатган тўпини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 7'

    Кейтага нисбатан қўпол ўйнашди

  • 5'

    "Ливерпуль" қисқа паслар орқали рақиб жарима майдони ичига кириб боришга ҳаракат қилмоқда

  • 4'

    Трент-Арнольд дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди. Қайтанга "Бёрнли" футболчиси офсайдда деб топилди

  • 3'

    Браунхил рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди

  • 2'

    "Ливерпуль" дастлабки дақиқалардан тўпни назорат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди

  • 0'

    Ассалому алайкум, бироздан сўнг АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Бёрнли" жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади.

  •  

     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!