АПЛ клуби мураббийни истеъфога чиқарди

  • 7 ноябрь, 2022, 01:08
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"The Athletic" нашри хабарига кўра, "Саутгемптон" бош мураббийи Ральф Хазенхюттлни истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Дастлаб "Саутгемптон" раҳбарияти Хазенхюттлнинг келажаги ҳақидаги қарорни Қатардаги жаҳон чемпионати туфайли юзага келган танаффусга қолдирмоқчи эди.

Бироқ, якшанба куни "авлиёлар" ўз уйида "Ньюкасл"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди ва клуб раҳбарияти энди кута олмаслигини тушунишди.

Келаси якшанба куни "Ливерпуль"га қарши баҳсда "Саутгемптон" янги мураббий билан ўйнаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!