
АПЛ. "Челси" рақибини тор-мор келтирди
АПЛ 28-туридан ўрин олган "Бёрнли" - "Челси" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
"Аристократлар"нинг голларига Жеймс, Хаверц (дубль) ва Пулишич муаллифлик қилди. Мезбонлар бу голларга жавоб бера олмади.
Ушбу натижадан сўнг "Челси" АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда кетмоқда. Клуб ҳисобида 53 очко мавжуд.
"Бёрнли" жамоаси 21 очко жамғарган ҳолда, жадвалнинг 18-поғонасини банд этган.
Фикрлар