
АПЛ. 4-ўрин учун кураш авжида! Дербида "Арсенал" "Челси"дан устун келди
АПЛ 30-тур қолдирилган ўйинида "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўзаро куч синашди. Унда "канонирлар" 4:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Артета шогирдлари сафида Нкетиа дубль қайд этди. Шунингдек, Смит-Роу ҳамда Сака ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. "Аристократлар"дан Вернер ҳамда Аспиликуэта гол уришга эришди.
Шу тариқа, "Арсенал" ҳисобидаги очколари сонини 57 тага етказиб олди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни банд этган. 3-поғонадан жой олган "аристократлар" 62 очко тўплашга муваффақ бўлган.
{game} 3610172{/game}
Фикрлар