
Андижонда белбоғли кураш бўйича мамлакат чемпионати ўтказилмоқда
Андижон шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилмоқда.
Бугун старт олган мазкур чемпионат Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежида бўлиб ўтмоқда ва мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва белбоғли кураш йўналишларида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса 8 та вазнда куч синашишмоқда.
Шунингдек, мусобақа доирасида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов, Андижон вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Рустам Тўрахонов ва бошқалар иштирок этишди.
Мусобақа 20 апрелга қадар давом этади. Дарвоқе, ушбу мамлакат чемпионатида шоҳсупадан жой олган полвонлар май ойида Нукус шаҳрида ўтказилиши режалашитирилган Осиё ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлишади.
Демак, беллашувлар қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтиши шубҳасиз.
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади
Фикрлар