"Андижон" - "Насаф" учрашувининг санаси ўзгардими?

  • 12 апрель, 2019, 12:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қайта реконструкциядан чиққан “Соғлом Авлод” стадионига ташриф буюргани ва Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” учрашуви айнан мана шу ўйингоҳда бўлиб ўтишини билдирган эди.

Tecno

Ушбу учрашув ПФЛ мавсум бошида тасдиқлаган тақвимга кўра 20 апрель санасида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Аммо, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайтида эълон қилинган хабарда эса ушбу баҳс 18 апрель куни ўтказилади деб ёзилган. Бу эса аксарият ишқибозларни ўйлантириб қўйди. Хўш, “Андижон” – “Насаф” учрашуви қайси санада ўтказилади?

Тегишли ташкилотлар юқоридаги масалага тез орада ойдинлик қиритишади деб умид қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!