
Ана холос! “Барселона” раҳбари истеъфога чиқди!
“Барселона” бош директори Ферран Ревертер ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этадиган бўлди, - деб хабар тарқатди клуб расмий сайти.
Маълумотларга қараганда, тажрибали мутахассис оилавий шароит туфайли вазифасини топширишга қарор қилди. Ферран Ревертер ўрнига бошқа директор тайинлангунга қадар ишини бажариб туради.
- Қарийб бир йил олдин Германия тарк этиб, оилавий шароитим туфайли Барселонага келгандим. Ўшандан озгина ўтиб, Жоан Лапорта мени клубга таклиф қилди ва мен буни қабул қилдим. Менга ишонч билдиргани учун миннатдорлик изҳор қиламан. “Барселона”да ишлаган вақтим қисқа лекин жуда мазмунли бўлди.
Лапорта “Барселона” жамоани жаҳон миқёсидаги клуб даражасига кўтара оладиган юқори савиядаги бошқарувга эга бўлишини истайди. Мен бундан буён шахсий ва оилавий лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратишни мақсад қилдим, - деди Ферран Ревертер.
Ревертер “Барселона” бош директорлигига 2021 йилнинг июлида тайинланган эди. Клуб унга самарали меҳнати учун миннатдорлик билдирди.
Фикрлар