"Ал-Иттиҳод" кичик фарқ билан зафар қучди, Бензема ғалаба голини урди

  • 03 Aug 04:54
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Араб клублари ўртасидаги Чемпионлар кубогидан ўрин олган "Ал-Шорта" - "Ал-Иттиҳод" баҳси бўлиб ўтди. Унда саудияликлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, жиддаликлар таркибида Бамсауд ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Абдул Мажид мувозанатни тиклади. 84-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Бензема пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

9 очкога эга "Ал-Иттиҳод" "А" гуруҳини пешқадам сифатида якунлади. Улар кейинги босқичда "B" гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган "Ал-Ҳилол" билан куч синашади. 





Tecno

Comments

You must be logged in to commet!