
"Ал-Ҳилол" Неймарнинг ўрнини босувчи футболчи топди
Рафаэль Леау фаолиятини Саудия лигасида давом эттириши мумкин.
Хабарингиз бор, бразилиялик ҳужумчи Неймар "Ал-Ҳилол"ни тарк этиб, "Сантос"га қайтди. Шу муносабат билан Саудия клуби раҳбарлари унинг ўрнини бошқа бир юлдуз билан тўлдирмоқчи.
"Todofichajes" нашрининг маълумотларига кўра, Саудия Арабистони чемпиони эътиборини Португалия миллий терма жамоаси ва "Милан" вингери Леауга қаратмоқда. 25 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Италия клуби билан шартномаси 2028 йил ёзида тугайди.
Аввалроқ, ҳужумчига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Comments