"Ал-Ҳилол" марокашлик юлдузни ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 30 Jul 09:50
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Севилья"нинг тўпурарига "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Саудия клуби марокашлик ҳужумчи Юсуф Эн-Несири учун 45 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи ўтиш ҳолатида 3 мавсумда 45 миллион ишлаб олиши мумкин бўлади.

"Ал-Ҳилол" бир неча ҳафта давомида "Фулхэм" ҳужумчиси Александр Митровични қўлга киритишга уриниб кўрди, аммо муваффақиятга эриша олмади. Эн-Несири энди устувор мақсад ҳисобланади.

"Ал-Ҳилол" марокашликни Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга кўндириши керак. Эн-Несири икки марта "Вест Хэм"га ўтишни рад этди ва ҳужумчи ўзининг кейинги жамоаси спорт амбициялари бўйича "Севилья" каби рақобатбардош бўлишни афзал кўради. Аммо молиявий жиҳатдан фойдали таклиф ҳужумчини фикрини ўзгартириши мумкин.


Comments

You must be logged in to commet!