"Ал-Ҳилол" футболчиси Европага қайтиши мумкин!
"Ал-Ҳилол" футболчиси Сергей Милинкович-Савич ёзда яна Европага қайтиши кутилмоқда.
"Corriere dello Sport" нашрининг берган маълумотларига кўра, сербиялик ярим ҳимоячига айни вақтда Лондоннинг "Челси" ва Туриннинг "Ювентус" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
30 ёшли футболчининг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар амал қилади. Шу сабабли, жамоалар январдан бошлаб футболчи билан дастлабки келишув шартномаларини тузиб олишлари мумкин бўлади.
Маълимот учун, 2023 йилда "Ал-Ҳилол" Савични "Лацио"дан 40 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олган эди. Шу давр мобайнида ярим ҳимоячи саудияликлар сафида жами 102 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол киритган ва 26 голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар