Хорватия терма жамоаси аъзоси А Серия клубига кўчиб ўтди

  • 4 август, 2018, 19:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хорватиянинг "Риека" клуби ярим ҳимоячиси Филип Брадарич фаолиятини "Кальяри"да давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 26 ёшли Хорватия терма жамоаси аъзоси А Серия клуби билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса “Кальяри”га 5 миллион еврога тушган.

Маълумот учун, Брадарич "Риека" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 132 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!