Хитой клуби "Бавария" ҳужумчиси учун 5 млн евро таклиф қилди

  • 29 января, 2019, 15:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ҳужумчиси Сандро Вагнер фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли германиялик футболчига “Тяньцзинь Теда” клуби жиддий қизиқиб қолган ва бунинг учун мюнхенликларга 5 млн евро таклиф қилган. Бироқ, ушбу таклиф “Бавария”ни қониқтирмаган. Улар футболчисини қимматроқ баҳолашмоқда. Чунки, немис гранди Вагнерни бундан бир йил муқаддам “Хоффенхайм”дан 13 млн еврога сотиб олган эди.

“Тяньцзинь Теда” эса Вагнернинг ўзига 2 йиллик шартнома ва яхшигина маош ваъда қилмоқда.

Маълумот учун, Вагнер жорий мавсум Бундеслигада жами 7та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию