Виллиан: Мен "Челси"да бахтиёрман

BEPUL PROPAN

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Виллиан жамоани тарк этмаслигини айтиб ўтди.

- "Челси" сафида бўлганимдан бахтиёрман. Майдонда яхши ҳаракат қилиб мусобақаларда ғалаба қозонишни истайман. Машғулотларни энди бошлаганлигимга қарамай ўзимни яхши ҳис этяпман. Олдимизга қўйилган мақсадларга эришишимиз даркор. Янги мавсумда кўпроқ турнирларда ғалаба қозонишимиз лозим.
Хабарингиз бор, жамоамизга ўзгача фикрлайдиган янги мураббий келган, шу сабабдан ҳам машғулотларда кўпроқ меҳнат қилишимиз керак,
 - дея Виллианнинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mail нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!