
Сарри қўли остидаги «Челси» кучлими?
«Челси» гарчи «Арсенал»ни 3-2 ҳисобида мағлуб этган бўлсада, «кўклар» мухлислари янги бош мураббий қўли остида ҳимоя чизиғидан ташвишланмаса ҳам бўлаверади. Бунга албатта бир қатор сабаблар бор.
Маурисио Сарри Англияга келгунига қадар у ҳужумкор футболни ёқтириши туфайли унинг услубида ҳимоя чизиғи энг заиф нуқта бўлишига доир шубҳалар бор эди. Баҳтга қарши италиялик 59 ёшли мураббий ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича етарлича ишлар олиб борганини кўрсатмоқда.
Сарри ўз ватанида аксинча ҳимоявий кўрсаткичлари эвазига танилган дейишимиз мумкин. Унинг дастлабки жиддий иши «Эмполи»да бўлган эди. У ўз жамоаларида тўрт кишилик ҳимоя чизиғи билан қандай ўйнашнинг ҳадисини олган. «Эмполи»да ҳимояни «Ювентус»дан ижарага олиб келинган Даниеле Рюгани атрофига қурганди. «Наполи»да эса бош фигура Калиду Кулибали эди.
Танқидларга қарамай, лондонликлар орқа чизиқда анча мустаҳкам кўринмоқда. Давид Дуис заҳирадан яна асосий таркибга қайтгач ўз ўйинини топиб бормоқда. Янги бош мураббий қўли остида эса босим остида қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўрганмоқда.
Шу гапларни Антонио Рюдигерга нисбатан ишлатишимиз мумкин. Андреас Кристенсен ҳам «Барселона»га қарши ўйинда қилган хатосидан тегишли хулосаларни чиқарганини кўрсатмоқда.
Сарри албатта сўнгги икки футболчи билан кўпроқ ишлаши керак. Шубҳасиз улардан муносиб шогирд тайёрлай олади. Муаммо шундаки уларни тўп билан муомала қилишга ўргатиш ва ўзига бўлган ишончни тарбиялай олишдир.
Умуман олганда Сарри ҳимоя чизиғида бор эътиборини фақатгина марказий ҳимоячиларга қаратади, деб айтиш ноўрин ҳисобланади. У ва унинг техник ёрдамчиси Франческо Калцона учун қанот ҳимоячилари ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Уларнинг кўпчилиги ўнг ёки чап қанотдан ҳужумчиларга босим уюштиришади. Бироқ бу нарса «Арсенал»га қарши ўйинда ўзини оқламади. Аввало вақт ва «тўпчилар»нинг вакиллари қанотлардан босим уюштирмаганликлари сабабли бу ҳолат кўзга ташланмади. Агарда Унай Эмери шогирдлари қанотларни ишга солганида ўйинни бемалол ютишлари мумкин эди. Ўйин охирида Матео Ковачичнинг майдонга туширилиши «кўклар»га янги вариантлар тақдим этди. У нақ 43 узатмани амалга оширди. Жамоадоги Барклининг ишини енгиллаштирди.
Энг кулгилиси, сўнгги икки мавсумда клубнинг ҳимоядаги ишларига бош-қош бўлган Нголо Канте кўп вақтини ҳужумда (!) ўтказди десак муболаға бўлмайди. Унинг янги вазифаси – ҳам мақтовга сазовор, ҳам саволлар туғдиради. Унинг рақиб майдончаси ичидаги таъсири сезиларли бўлди. Шимолий лондонликларга қарши Канте тўртта хавфли вазият яратди. Рақиб жарима майдончаси ичида ўзи беш бора хавфли вазиятда иштирок этди.
Баъзан ўзгаришларни қабул қилиш қийин бўлади. Унинг «қора ишлар»ни бажаришдаги иштироки камайтирилгани нотўғри. Унинг шанба кунги вазифаси омадли чиқишига сабаб рақиблар бунга тайёр эмас эди. «Тўпчилар» рақибнинг ҳимоядаги энг муҳим вакили ўз жарима майдончаси ичида юрганини кутишмагани аниқ.
Албатта «Челси» бу масала устида ўйиндан олдинги машғулотлар вақтида жиддий иш олиб боргани аниқ.
«Кўклар» мухлислари ғарбий Лондонга тажрибали стратег олиб келинганини тушуниб етишди. Улар энди суюклиларининг ҳимоядаги пала-партиш ўйинларидан ҳавотир олмасалар ҳам бўлади. Зеро, янги бош мураббий янги ҳимоявий услубни тақдим қилмоқда.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.
Фикрлар