Сапата тўпурарлик пойгасида Роналдуга етиб олди

  • 20 января, 2019, 20:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аталанта" клуби форварди Дуван Сапата бугун А Сериянинг 20-турида "Фрозиноне"га (5:0) қарши ўйинда 4та гол уришга эришди.

Tecno

Эътиборлиси 27 ёшли колумбиялик футболчи шу тариқа ўз ҳисобидаги голлар сонини 14тага етказиб олди ва бу борада мусобақа тўпурари ҳисобланган “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга (14) етиб олди. “Женоа” форварди Кшиштоф Пентек ҳисобида эса 13та гол мавжуд.

Маълумот учун, Сапата “Аталанта” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию