“Рома” етакчи футболчиси билан шартномани узайтиради

  • 12 июль, 2018, 15:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци жамоада қоладиган бўлди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи тез орада римликлар билан амалдаги шартномасини яна 5 йилга узайтиради. Янги келишувга кўра унинг маоши йилига 3 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Флоренци ўтган мавсум А Серияда жами 32та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!