"Реал" ҳужумчиси номаълум муддатга сафдан чиқди

  • 7 декабрь, 2018, 16:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Мариано Диас кеча "Мелилья"га (6:1) қарши бўлиб ўтган Испания  1/16 финал босқичида жароҳат олди.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 25 ёшли бразилиялик футболчининг жароҳати мушаклари билан боғлиқ. Унинг қачон сафга қайтиши эса тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Диас ўтган ой ҳам худди шундай жароҳат билан бир неча ҳафтани ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, Диас жорий мавсум “Реал” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!