
“Реал” Бенземани Каванига алмаштирмоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванини жамоага олиб келишни хоҳламоқда.
A Bola нашри хабарига кўра, мадридликлар раҳбарияти парижликлар билан трансфер борасида музокаралар ўтказган. Манбада ёзилишича, Перес Каванини Карим Бенземага алмаштиришни режалаштирган.
Бензема сўнгги вақтларда мухлислар томонидан кўп танқидга учрамоқда. Шу сабаб “Реал” унга ўринбосар қидирмоқда. Кавани эса бошқа жамоага ўтишга қарши эмас.
Фикрлар