
ҚПЛ. Жепаров дебют ўйинидаёқ гол киритди
Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган "Жетису" клуби сафарда "Тобол"га қарши баҳс олиб борди. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси - Жепаров мазкур ўйинни асосий таркибда бошлади.
Бугунги учрашув Жепаров учун "Жетису" сафидаги дебют ўйини бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Эътиборлиси, 80-рақамда ўйнайдиган Сервер 80-дақиқада пенальтидан гол киритиб, рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Учрашув эса 2:2 ҳисоби билан якунига етди.
Қозоғистон Премьер-лигаси. 26-тур
"Тобол" - "Жетису" 2:2
Голлар: Квеквескири (32), Нургалиев (35) - Степанюк (21), Жепаров (80 пенальтидан).
Фикрлар