
Перес Лопетегини ишдан бўшатмайди
Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг келажак тақдири борасида муҳим қарорга келди.
Cadena SER нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” бундан аввал чоп этилган Лопетегининг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги хабарларни инкор этган. Унга кўра Лопетеги 23 октябрь куни “Виктории Плзень”га қарши баҳсда ҳам жамоани бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” қаторасига 5та ўйиндан буён (4та мағлубият, 1та дуранг) ғалаба қозона олмаяпти.
Фикрлар