Оғир атлетика. Миср ва Грузия терма жамоаларида олтин медаль

CHERY AUTO

Пойтахтимизда давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувининг бешинчи куни ўз якунига етди. Ушбу кун Миср ва Грузия терма жамоаси учун муваффақиятли хотима топди. 

Tecno

Аёллар ўртасида кечган 69 килограммгача бўлган вазн тоифаси мисрлик Сара Аҳмеднинг ғалабаси билан якунланди. Мисрлик атлет икки курашда 238 килограмм натижа қайд этди. Шунингдек, кумуш ва бронза медаллари АҚШ ҳамда Колумбия терма жамоаси вакилларига насиб этди. 

Эркаклар ўртасида 85 килограммгача вазн тоифасида кечган баҳс анча шиддатли бўлиб, унда грузиялик Реваз Довитадзе (356 кг) якунда олтин медаль билан тақдирланди. Миср терма жамоаси вакили Али Аҳмад кумуш, америкалик Харрисон Маурус бронза медали билан тақдирланди. Ушбу вазн тоифасида иштирок "В" гуруҳида қатнашган вакилимиз Зайнобиддин Муҳаммадаминов 11-натижа қайд этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!