Навоийда Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб футбол мусобақаси ўтказилди

  • 10 декабрь, 2018, 14:05
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Навоий вилоятида болалар ва ўсмирлар футбол академиясининг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Tecno

Футбол мусобақасида ёш футболчилар ғолиблик учун астойидил курашиб, бор куч ва маҳоратларини намойиш қилишди.

Мусобақа якунида Навоий вилояти футбол академияси тарбияланувчилари 1-ўринни қўлга киритишди. Иккинчи ўрин Самарқанд вилояти футбол академияси вакилларига насиб қилди. 3-ўринга эса Наманган футбол академияси тарбияланувчилари сазовор бўлишди.

Ғолибларга вилоят футбол ассоциацияси томонидан Кубок, медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!