Мората "Атлетико"да тиббий кўрикдан ўтди

  • 27 январь, 2019, 19:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" ҳужумчиси Альваро Моратанинг "Атлетико"га кўчиб ўтиши деярли якунланди.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчи бугун “матрасчилар” сафида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Энди эртага томонлар ўртасида тузилган келишувга имзо чеклиши қолди.

Маълумотларга қараганда мадридликлар Моратани дастлаб 7,5 млн евро эвазига мавсум якунигача ижарага олишади. Ушбу муддат якунлангач эса уларда футболчини 40 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!