
"Манчестер Сити" ишончини оқламаган Бравога янги жамоа топилди
"Барселона"дан трансфер қилинган "Манчестер Сити" дарвозабони Клаудио Браво Англия премьер-лигасига мослаша олмади ва асосий таркиб талабларига тўғри келмай қолди. Айни пайтда манчестерликлар ишончли дарвозабон қидирмоқда.
Ўз навбатида Клаудио Бравога ҳам янги жамоа топиш зарур эди. Айни пайтда Бундеслигада ажойиб ўйин кўрсатаётган "РБ Лейпциг" жамоа таркибини кучайтириш мақсадида чилилик посбонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Германия клуби ўз қизиқиши ҳақида манчестерликларни огоҳлантирди.
33 ёшли дарвозабонга Италиянинг "Милан" жамоаси ҳам кўз тикмоқда.
Фикрлар