
Легионерларимиз. Жепаровнинг янги жамоаси дуранг ўйнади
Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган "Жетису" клуби ўз майдонида "Оқжайиқ"ни қабул қилди.
Толдиқўрғонда кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. Жепаров ўйин олди машғулотларида иштирок этган бўлсада, учрашув қайдномасидан ўрин олмади.
Қозоғистон Премьер-лигаси. 21-тур
"Жетису" - "Оқжайиқ" 1:1.
Фикрлар